09:57 / 11.06.2019
5 599

Hyundai Ўзбекистонда қачон автомобиль ишлаб чиқаришни бошлайди?

Hyundai Ўзбекистонда қачон автомобиль ишлаб чиқаришни бошлайди?
Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси 2020 йилнинг февраль ойидан Наманган вилоятида автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

Бугунги кунда лойиҳага 11 миллион доллар сармоя киритилган. Завод йилига уч минг дона машина ишлаб чиқаради.
Акцияларининг саксон фоизига Hyundai эгалик қилади, йигирма фоизи ҳокимият тасарруфида қолади.

Аввалроқ Hyundai Наманган вилоятида тижорат автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришни 2019 йил сентябрь ойида йўлга қўйиши хабар қилинган эди.

Компания дастлаб йилига 400та кичик юк машиналари, микроавтобуслар ҳамда автобуслар ишлаб чиқаришни ва босқичма-босқич бу кўрсаткични 2500 тага етказишни режалаштираётган эди.

2017-йил ноябрь ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга ташрифи доирасида Ўзбекистонда Hyundai автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида ўзаро англашув меморандуми имзоланганди.

Ҳужжат республика Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Evergreen Motors компанияси— KIA ва Hyundai᾽нинг МДҲдаги расмий дистрибьюторлари ўртасида имзоланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Hyundai Ўзбекистонда қачон автомобиль ишлаб чиқаришни бошлайди?