
2016 йилнинг 1 мартдан бошлаб бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган янги таҳрирдаги "Йўл ҳаракати қоидалари" амалга киритилади. Бу ҳақда Darakchi.uz'га Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси бошлиғи Холматжон Сайдалиев маълумот берди.
Соҳага ахборот коммуникацион технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор билан қараб келинаяпти. Кўпчиликка маълумки, кейинги 5 йилликда ДЙҲХХ йўл патрул хизмати фаолиятида йўл ҳаракати доирасидаги ҳуқуқбузарликларни автоматик тарзда аниқлаш амалиёти кенг қўлланилмоқда. Шу сабабли "фото ва видеофиксация" ибораси йўл ҳаракати қоидасида ўз аксини топиб, маъмурий ҳужжатларда ҳам қайд этилмоқда.
Бундан ташқари ҳайдовчиларни огоҳлантириш учун «Фото ва видеофиксация» ахборот-ишора белгиси ҳам жорий этилди. Бу киритилган янгиликнинг долзарблиги Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини компьютерлаштирилган бошқарув тизимини ишга тушиши билан ҳам чамбарчас боғлиқ.
Ҳозир бу янгилик он-лайн тизимида фаолият юритаяпти. Биз ҳаракат иштирокчиларини жазолаш йўли билан эмас, балки уларни огоҳлантириш, қоидаларга амал қилишга чақириш йўли билан қоидабузарликларга қарши курашамиз.
Аввалроқ ушбу янги таҳрирдаги қоидаларга асосан турар жой даҳаларида транспорт ҳаракатини тартибга солиб, кўп қаватли уйлар орасида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун юқори тезликни соатига 30 километр қилиб белгилаб қўйилгани, ҳамда ҳар бир транспорт воситасида нур қайтарувчи махсус нимчалар ҳам бўлиши шартлиги ҳақида хабар берилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар