date
views 11 462

Турар жой даҳаларида юқори тезлик соатига 30 километр этиб белгиланди

Турар жой даҳаларида юқори тезлик соатига 30 километр этиб белгиланди

2016 йилнинг 1 мартидан кучга кирадиган янги таҳрирдаги "Йўл ҳаракати қоидалари"да алоҳида эътибор қаратилган яна бир нарса бу тезликдир. Бу ҳақда Darakchi.uz'га Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси бошлиғи Холматжон Сайдалиев айтиб ўтди.

- Биласиз, транспорт воситалари сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Транспортлар сонининг ортиши тирбандликларни ҳосил бўлишига сабаб бўлаяпти. Маълумки, белгиланган тезлик талаблари бузилса у оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқариши мумкин. Агар маълум ҳудудларда таҳлилларга асосланган ҳолда тезликни оширилса транспортларнинг ёнилғи сарфи, йўлда юришга кетадиган вақт тежалиши, атроф-муҳитнинг ифлосланишининг олди олиниши мумкин. Масаланинг мана шу томонларини ҳамда тегишли мутахассисларнинг мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда турар жой даҳаларида транспорт ҳаракатини тартибга солиб, кўп қаватли уйлар орасида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун юқори тезликни соатига 30 километр қилиб белгилаб қўйилди. Бундан ташқари, худди шу банд билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Ҳокимликларига ДЙҲХХ билан келишган ҳолда, агар йўлнинг ҳолати тезликни ошириш имкониятини берса, айрим жойларда ёки айрим йўл бўлакларида, айрим транспорт воситаларига белгиланган тезликни ошириш учун рухсат бериш ваколати юклатилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Турар жой даҳаларида юқори тезлик соатига 30 километр этиб белгиланди