date
views 4 252

Ўзбекистонга олиб кирилувчи автомобиллар бўйича бож қайта кўриб чиқилиши мумкин

Ўзбекистонга олиб кирилувчи автомобиллар бўйича бож қайта кўриб чиқилиши мумкин
Бугун, 26 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат божхона қўмитаси мутасаддилари иштирокида «Божхона соҳасида тадбиркорлар учун яратилаётган қулайликлар» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Kun.uz нашри хабар беришича, тадбирда қиймати баланд автомобиллар учун божхона тўлови камайтирилгандан сўнг олиб кирилган автомобиллар ва электромобиллар сони ҳақида ҳам ахборот берилди.

Маълумотларга кўра, 6 ой давомида 600дан ортиқ автомобиль, 20та электромобиль юқоридаги имтиёздан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган.

Шунингдек, хориждан келувчи автотранспорт воситалари учун божлар қиймати ҳам қайта кўриб чиқилиши мумкин. Айни пайтда Олий мажлисга киритилган утилизация йиғими бўйича қонун лойиҳаси доирасида бу масалани ҳам муҳокама қилиш режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонга олиб кирилувчи автомобиллар бўйича бож қайта кўриб чиқилиши мумкин