12:30 / 19.07.2019
5 143

«UzAutoMotors» томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларга акциз солиғи бекор қилинади

«UzAutoMotors» томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларга акциз солиғи бекор қилинади
Фото: ББC
2019 йил 1 октябрдан кейин тузиладиган шартномалар бўйича «UzAutoMotors» АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларга акциз солиғи бекор қилинади. Бу Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси автомобил саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланади.

«Ўзавтосаноат» АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган активлари қуйидагича сотилиши мумкин:

қўшилган қиймат солиғини (кўчмас мулк учун) ва ҳақиқий қийматини (хўжалик жамиятларидаги улушлар ва аксиялар пакети учун) ҳисобга олган ҳолда уларнинг қийматини баҳоламасдан «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасига бошланғич баҳоси бўйича аукционга қўйиш орқали;

Савдога қўйилган вақтдан буён икки ой ичида талабгорлар мавжуд бўлмаган тақдирда, бошланғич баҳосини қадам-бақадам тушириб бориш орқали.

«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ устав капиталидаги «Автосаноат инвест» МЧЖ улушини баланс қийматида Давлат активларини бошқариш агентлигига топшириш тўғрисидаги таклифга розилик берилди.

«Ўзавтосаноат» АЖга рўйхат бўйича дилерлик ташкилотларининг устав жамғармалари (капиталлари)даги улушлар сотилишини тезлаштириш топширилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » «UzAutoMotors» томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларга акциз солиғи бекор қилинади