
Президент Шавкат Мирзиёев аҳолининг барча қатламлари қурби етадиган арзон автомобиллар ишлаб чиқариш ҳақидаги қарорни имзолади.
Ўзбекистонда автомобиль саноатини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги бу президент қарорида 2019–2023 йилларда автомобиль саноатини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари белгилаб берилган. Хусусан:
– енгил машина ишлаб чиқариш ҳажми йилига 350 мингтага етказилади;
– енгил автомобиллар ўртача 60 фоизгача маҳаллийлаштирилади;
– юк машиналари ва автобуслар ишлаб чиқариш ҳажми йилига 10 мингтагача оширилади;
– йилига 100 мингта автомобиль экспорт қилинади;
– қатор автомобил моделлари янгиланади.
Шунингдек, «UzAutoMotors» билан 2019 йил 1 октябрдан кейин шартнома қилинган машиналар акциз солиғидан озод этилади.
2019 йил 1 декабргача «General Motors» билан 2019-2022 йилга мўлжалланган барча музокаралар ва шартномалар ниҳоясига етказилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар