Энг ноёб икки McLaren’дан биттаси ким ошди савдосида сотилади (фото)

  • 28 июль 2019, 08:48
  • 1 187
  • Авто
  • Энг ноёб икки McLaren’дан биттаси ким ошди савдосида сотилади (фото)
    McLaren F1 суперкарининг LM 1994 намунасидаги энг ноёб иккитасидан биттаси кимошди савдоси орқали сотилади. Бор-йўғи 21439 км ҳаракатланган автомобиль Калифорниянинг Монтерей шаҳрида Sotheby's савдо уйи томонидан ташкил этиладиган аукционга лотга қўйилади.

    Ўтган аср 90-йилларининг энг орзу қилинган суперкари – McLaren F1 атиги 106 нусхада ишлаб чиқилган, уларнинг 65таси оддий йўл тўпламида сотилган. 5таси — Ле-Ман пойгалари учун чиқарилган LM болидлари эди. 3та суперкар GT пойгаси учун махсус ишлаб чиқилган. 5таси XP прототиплари, 28таси — GTR пойга намуналари ва биттаси — XP LM прототипи. Автомобиль 1992-1998 йиллар давомида ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, компания F1 нусхасининг иккитасини 2000-2001 йилларда LM намунасига модификация қилган.

    Ушбу суперкарлар 6.0 л V12 двигателга эга бўлиб, GTR намунаси 680 от кучига эга. Унга икки жуфт қўшимча радиатор, пойга учун махсус амортизаторлар ва пружиналар, модификация қилинган тутун чиқариш тизими ва енгиллаштирилган 17 дйюмли ғилдираклар қўйилган.

    Ноёб McLaren бошланғич нархи, унинг сотувга қўйилиши сабаби каби очиқланмаяпти, бироқ F1 серияли намуналари ҳам бир неча миллионга тезда харидорини топади.

    » » Энг ноёб икки McLaren’дан биттаси ким ошди савдосида сотилади (фото)