Россиядаги энг оммабоп люкс автомобиллар рейтинги эълон қилинди

  • 12 август 2019, 06:00
  • 1 161
  • Авто
  • Россиядаги энг оммабоп люкс автомобиллар рейтинги эълон қилинди
    Фото: Sputnik
    «Автостат» таҳлилий агентлиги экспертлари Россиядаги энг оммабоп люкс автомобиллар рейтингини тузди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

    Биринчи ярим йиллик натижаларига кўра, биринчи ўринни Mercedes-Benz Maybach S-Class автомобили эгаллади. Россияликлар олти ой давомида мазкур моделдан 252 дона харид қилган ва бу сотилган люкс машиналарнинг 38 фоизини ташкил этади. Россияда унинг нархи 146,5 минг АҚШ долларини ташкил этади.

    Биринчи учликка Bentley Continental GT (93 дона) ва Bentayga (78 дона) киритилган.
    Бундан ташқари, рейтингдан Maserati Levante, Lamborghini Urus, Rolls-Royce Cullinan, Rolls-Royce Wraith, Maserati Ghibli, Lamborghini Aventador, Ferrari Portofino va Rolls-Royce Ghost автомобиллари ўрин олган.

    » » Россиядаги энг оммабоп люкс автомобиллар рейтинги эълон қилинди