Фото: «Motor1.com»
Туркманистон Россиянинг Aurus автомобилларининг барча янги турларини сотиб олиш ниятида, деб хабар бермоқда «ТАСС». Шундай моделлардан бирининг махсус нусхаси 12 августда Туркманбоши шаҳридаги биринчи Каспий иқтисодий форуми (КИФ)да намойиш этилди.
Турманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Россия бош вазири Дмитрий Медведевни тадбир олдидан кутиб олди. Улар Турманистондаги КИФда намойиш этиш учун июль ойида махсус ишлаб чиқарилган lustre white (ёрқин оқ) рангидаги Aurus Senat автомобилини биргаликда кўздан кечирди.
Улар автомобилнинг афзалликларини муҳокама қилди, шундан сўнг Бердимуҳамедов Ашхобод Aurus автомобиллар қаторининг барча моделларини сотиб олиш ниятида эканлигини билдирди. «Буюртма қабул қилинди», деб жавоб берган Медведев.
Aurus салони КИФда намойиш этиш учун ягона нусхада ишланган бўлиб, унда Россияда ишлаб чиқарилган оч рангли материаллардан фойдаланилган. Автомобилга В8 двигателли 9 поғонали узатмалар коробкаси ва электромотор ўрнатилган. Қурилманинг умумий сиғими 660 л/с бўлиб, бу 3 тонналик автомобилга тезликни 6 сонияда 100 километрга ошириш имконини беради. Умумий ҳисобда ушбу бренд остида 4 та модел ишлаб чиқарилади: седан, лимузин, йўлтанламас ва минивен. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»