“Ўзавтосаноат”да 7та инвестиция лойиҳаси бўйича янги қувватлар ишга туширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 август куни бўлиб ўтган йиғилиш давомида айтиб ўтилди.
Йиғилишда жорий йил охирига қадар Навоий кон-металлургия комбинатида 25 та, “Ўзэлтехсаноат”да 18 та, “Ўзавтосаноат”да 7 та, Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 5 та инвестиция лойиҳаси бўйича янги қувватлар ишга туширилишини жадаллаштириш бўйича тавсиялар берилди.
Қарийб 100 хил турдаги кундалик истеъмол товарларини саноат кооперацияси орқали ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, корхоналар билан манзилли ишлаб, уларнинг қувватини оширишга кўмаклашиш зарурлиги таъкидланди.
Кимё саноатида янги маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган 4 та корхонани йил якунигача фойдаланишга топшириш, 31 та инвестиция лойиҳаси бўйича ишларни тезлаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, электротехника саноатини янада ривожлантириш, бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириб, маҳсулотлар таннархини пасайтириш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича қўшимча вазифалар белгилаб берилди.
Транспортда йўловчи ва юк ташиш сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинар экан, мутасаддиларга 10 минг километрлик республика ва маҳаллий йўлларни қуриш ва таъмирлаш, халқаро юк ташишларга ихтисослашган транспорт-логистика қўшма корхоналарини тузиш, Бухоро, Қарши, Нукус ва Термиз халқаро аэропортларини “очиқ осмон” режимига ўтказиш, “Навоий қуруқлик порти”ни ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”