
Фото: Instagram
Шавкат Мирзиёевнинг кичик куёви, Президент хавфсизлик хизмати бошлиғи ўринбосари Отабек Умаров россиялик автоблогер Эрик Давидычга навбатдаги тест-драйвни Ўзбекистонда суратга олишга кўмаклашди. Бу ҳақда Давидыч ўзининг «Instagram»ида хабар берди.
Автоблогер ўзининг навбатдаги шоу-кўрсатувини Ўзбекистонда суратга олишни мақсад қилганди. Отабек Умаров унга премиум-классдаги «Mercedes AMG GT 4», «BRABUS Maybach 900» ва «Bentley» автомобилларини таклиф қилди.
«Бизга ёрдам берадиган кишини топдик. У нафақат битта машина, танлаб олиш учун вариантлар тақдим этди. Кўпчилик айтганди, ҳой, Давидич, сен Ўзбекистонда ҳеч нарса топа олмайсан, деб. Раҳмат сизга, @otabek_muhammadalievich», деб ёзади блогер.
Давидыч — таниқли видеоблогер бўлиб, унинг «YouTube»даги роликлари миллион марталаб кўрилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар