Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ва Беларуснинг «Белкоммунмаш» компанияси ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан Е420 «Vitovt Elektro» русумли электробус келтирилган эди.
«Тошшаҳартрансхизмат» хабар беришича, ушбу транспорт воситасини йўналишга бириктириш олдидан мутахассислар томонидан электробуснинг техник имкониятлари, қувват сарфи ўрганилди. Бунинг учун у бир неча йўналишларда ҳаракатлантириб кўрилди.
Шундан келиб чиқиб, пойтахтдаги қисқа йўналишлардан бири – 41 — «Чилонзор 25-мавзе — Чилонзор буюм бозори» (Ипподром) йўналиши электробусни синовдан ўтказиш учун ҳар тарафлама қулай, деб топилди.
Чилонзор буюм бозори олдидаги тирбандликни инобатга олиб, электробус Чилонзор буюм бозоридан қайтишда қўшимча йўлдан эмас, балки асосий йўлдан ҳаракатланиши белгиланди.
Электробус бугун, 14 сентябрдан йўловчиларга хизмат қила бошлайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”