Экваториал Гвинеянинг президенти Теодор Обианга Нгема ўғли ва вице-президенти Теодорин Обианга Нгемадан мусодара қилинган 25 та ҳашаматли автомобил Швейцарияда сотувга қўйилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.
Аукционни олиб борадиган Bonhams аукцион уйининг баҳолашича, суперкарларнинг умумий қиймати 18,7 млн долларни ташкил қилади.
Женевадаги гольф-клубда намойишга қўйилган автомобиллар орасида 7 та Ferrari, 3 та Lamborghini, 5 та Bentley, Maserati ва McLaren автомобили бор.
Улар орасидаги энг машҳур автомобил Lamborghini Veneno Roadster бўлиб, ундан бор-йўғи 9 дона ишлаб чиқарилган. Бу машина учун 5 млн доллар олиш кўзланмоқда. Машина капотида Нгеманинг исми-шарифи бош ҳарфлари туширилган.
Яна бир йирик лот Ferrari’нинг чекланган миқдорда чиқарилган LaFerrari пойга суперкари ҳисобланади.
Автомобиллар Швейцария суди томонидан 2016 йилда Нгемага қарши иш очилгандан кейин мусодара қилинган. 2019 йил февралда Швейцария прокуратураси автомобиллар мусодара қилиниши эвазига Экваториал Гвинея президентининг ўғлига қўйилган айбловларни бекор қилишини айтган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»