Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида 2020 йилдан бошлаб «Хан» бренди остида электромобилларни ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
«Hanabad QB Coin» МЧЖ мутахассислари Андижон вилоятида турли русумдаги электромобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирган», — дейилади хабарда.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Андижон вилоят бошқармасида хорижлик сармоядорларни қабул қилган. Вилоят раҳбари хорижлик сармоядорлар билан суҳбат давомида ушбу лойиҳани тўлалигича қўллаб-қувватлашини билдириб, уларга белгиланган имтиёз ва имкониятлардан фойдаланиш борасида тушунчалар берди.
«Хан» бренди остида ишлаб чиқилиши режалаштирилаётган электромобиллар туркуми ихчам енгил электромобил, ИИБ хизмати учун махсус электромобил ҳамда кичик автобус шаклида ишлаб чиқарилиши мумкин.
Бир қувватланишда электромобиллар 100-150 километр масофани босиб ўтади. Электромобилни уй шароитида 220 вольтли розеткадан ҳам қувватлантириш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”