Фото: Tesla
Tesla асосчиси Илон Маск компания янги электромобили – Cybertruck пикапига 146 мингта буюртма олганини маълум қилди.
Tesla янги электромобилиини 22 ноябрга ўтар кечаси тақдим қилганди. Машина дизайни “Тиғ бўйлаб югурувчи” фантастик фильмидаги машинаники каби бўлиб, унинг энг арзон варианти 39990 доллардан, бир қувватланишда 300 миль (550 км) юрувчи варианти 49 990 доллардан ва 500 миль (900 км) юрувчи ва 3 та электромоторли варианти 69990 доллардан сотилиши режалаштирилган.
“Айни вақтда 146 мингта буюртма олинди. 42 фоиз буюртмачи 2 моторли, 41 фоизи 3 моторли ва 17 фоизи бир моторли вариантни танлади. Ҳеч қандай рекламасиз”, деб ёзган Маск твиттерда.
Маск машина тақдимоти вақтида янги пикап том маънода ўқ ўтказмайдиган эканини, унинг эшиклари SpaceX ракеталари яратилишида қўлланадиган қотишмадан ишланишини айтган. Бироқ машинанинг зарбаларга чидамли деб таърифланган ойнасини намойиш вақтида синдиришга муваффақ бўлинган. Маск эса бунда қўлланган металл шарча четга учиб кетиб, машина салонига тушмаганини қайд қилиб ўтган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”