22:23 / 02.01.2020
4 475

Энди автомобилларни тўхтатмасдан техник созлигини текшириш мумкин

Энди автомобилларни тўхтатмасдан техник созлигини текшириш мумкин
Ўзбекистонда транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича лойиҳа эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби ҳам ҳайдовчилар, ҳам йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари учун ноқулай ва эскирган услуб бўлиб қолмоқда. Қолаверса, автомобилларнинг техник ҳолати ҳақида электрон база ҳамон мавжуд эмас, бу дегани — техник ҳолат ҳақида бериладиган талоннинг ҳақиқийлигини текшириб бўлмайди ва уни сохталаштириш ҳам мумкин.

Шунинг учун тизимга янги кўринишдаги сертификатлар жорий этилиб, у бир қатор афзалликларга эга бўлади.

Талонлар ўрнига бериладиган сертификатларни сохталаштиришнинг олдини олиш мақсадида бир неча босқичли ҳимоя, чидамли ва мослашувчан материаллардан ишлаб чиқарилади. Махсус дастурлар ёрдамида маълумотларни тезда ўрганиш мумкин ва энг асосийси махсус электрон ёрлиқлар орқали бошқа дастурлар билан ўзаро мулоқот қилиш мумкин.

Тавсия этилган сертификат технологияси, ходимлар ишини осонлаштиради. Чунки сертификатга ахборот киритиш ва сертификатларнинг электрон ёрлиғини фаоллаштириш инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади, техник жиҳатдан текширилмаган автомобилларни аниқлашлаш тизими яратилади ва сохта ёки муддати тугаган талонлар билан ҳаракатланишга чек қўяди.

Автомобильларнинг техник ҳолатини текшириш учун уларни тўхтатишга ҳожат қолмайди — уларни текшириш ва назорат қилишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади.

Сертификатларни жорий этиш — талон билан боғлиқ кечикиш ёки сохта талонлар каби муаммоларни бартараф этади. Техник текширувларнинг ягона электрон маълумотлар базаси шакллантирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Энди автомобилларни тўхтатмасдан техник созлигини текшириш мумкин