Фото: «Xabar.uz»
Қашқардарёнинг Қамаши туманидаги 170-мактаб ўқитувчиси Зилола Қурбонованинг фиғони фалакда! Айтишича, ўқитувчиларга автомашина сотиб олишга берилган имтиёздан фойдаланиб, 2019 йилнинг 30 сентябрь куни «Нексия-3»га тўловни амалга оширади. Ўтган йилнинг ноябрь ойи охирларида «AS Кашкадарья-servis»дан хушхабар келадики, машинангиз заводдан чиқиб, Қамчиқ довонидан ҳам ўтди, Ангренда маълум сабабларга кўра туриб қолиши эҳтимоли бор, хоҳланг — кутинг, хоҳланг — ўша жойдан бориб олиб келинг...
Зилола Қурбонованинг кутишга сабри етмайди. Ичи қизиб, олис Қашқадарёда кутгунча, шартта Ангренга бориб олиб келмасинми?! Машиналик бўлиш инсоннинг орзуси-ку?! Айниқса, касбининг турган битгани машаққат бўлган ўқитувчи учун?! Бир-икки сўм чиқимнинг бетига қарамай, Ангренга келиб, машинасини олиб кетди.
Бироқ З.Қурбонованинг қувончи кўпга чўзилмади. Уч кунда машина «брак» экани ойдинлашди. Бир марта ювганди, ранги хиралашди (!), бошқа нуқталариям меъёрга тўғри келмайди денг.
Нима қилсин? «Э, борига барака», деб бўлмайди. Машина (ўзимизда чиқсаям!) озмунча пул турадими?!
Машинани қайтаришга аҳд қилди. Бироқ бу осонликча бўлгани йўқ. «AS Кашкадарья-servis»дагиларга у деб кўрди, бу деб кўрди, қачонки вазият машинани «автосалон» эшиги олдида қолдириб, калитини ташлаб кетишга қараб кетганидан кейин «Нексия-3»ни олиб қолдилар.
Бу — 2019 декабрь ойи бошидаги гап. Орадан бир ой ўтиб, З.Қурбонова Асакадаги завод билан боғлангач, унга айтишдики, «брак»нинг ўрнига бошқа машинани февралда оласиз, насиб...
Нега?
Шартнома бор.
Қанақа шартнома?
Маълум бўлишича, «AS Кашкадарья-servis»дагилар Асака заводи билан (З.Қурбонова бехабар!) янги шартнома имзолашибди. Унга кўра, машина февралда берилармиш... «Менсиз қандай шартнома тузилди?». Бу саволга «AS Кашкадарья-servis»дан қуйидагича жавоб олди: «Машинани қайтариб берганингиз ҳақидаги аризангизга илова тарзда ўзимиз шартнома тузаверамиз!».
Бу саволга аниқ ва қонунга асосланган жавобни «Ўзавтосаноат»дан кутамиз, албатта.
Бироқ воқеалар ривожи шартнома шартларини харидор эмас, етказиб берувчи бузганини кўрсатади. Чунки харидор пулини тўлаган, унга ўз вақтида маҳсулот етказиб берилиши шарт! Агар ҳолат шу тарзда давом этаверса, ўқитувчи, пул тўланган санадан ҳисобланса, нақ беш ой машина кутишга мажбур қилинмоқда. Бу ҳол мавжуд тартиблар нари турсин, оддий мантиққаям тўғри келмайди.
Ким-ким, оддий ўқитувчини бунчалар сарсон қилиш-чи?!
Манба: Xabar.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”