Ўзбекистонда Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra автомобилларини ишлаб чиқариш 2-3 йил ичида тўхтатилади. Уларнинг ўрнига чиқариладиган янги моделлар (масалан, Onix)нинг нархи эса 10-15 минг доллар атрофида бўлади.
6 январь куни «Ўзавтосаноат» АЖ масъуллари билан ўтказилган матбуот анжуманида ҳамёнбоп, 5-8 минг доллар нархдаги автомобиллар ишлаб чиқаришга оид аниқ режалар бор-йўқлиги борасида маълумот берилмади.
Бу ҳақдаги саволга жавоб берган Стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи Рустам Қодиров арзон автомобиллар чиқариш борасида ҳам «ишлар олиб борилаётгани»ни айтиш билан чекланди.
«10-15 минг долларлик автомобилларни арзон деб бўлмайди. Арзон категориядаги автомобилларнинг нархи 10 минг доллардан паст бўлади. Бу бўйича ҳам ишлар олиб бориляпти. Мен Стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи сифатида сизни ишонтириб айтишим мумкинки, биз жим ўтирганимиз йўқ – эрталабдан кечгача ишлаймиз ва бозоримиз ўсишини биз ҳам хоҳлаймиз.
Қанча кўп маҳсулот сотсак, ишлаб чиқариш ўзимизга шунча арзон тушади. Чунки 27 минг кишига кунига мингта машина чиқарса ҳам, 10 мингта машина чиқарса ҳам деярли бир хил маош тўланади, яъни масштаб эффекти. Қанча кўп машина ишлаб чиқарсак, қанча кўп машина сотсак, ўзимизга ҳам шунча яхши.
Шунинг учун ҳам арзон, ҳам бюджет, ҳам премиум сегментдаги машиналар ишлаб чиқариш бўйича иш олиб боряпмиз. Арзон категориядаги автомобилларнинг харидори кўп, шу боис бу сегментни ташлаб қўймаймиз», – деди Қодиров. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”