Жорий йилнинг 6 январь куни ижтимоий тармоқларда Самарқандда «Жигули» автомашиналари иштирокида пойга уюштирилганлик ҳолати акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, пойгачилар кимлиги аниқланди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.
Маълум бўлишича, 1991 йилда Самарқанд туманида туғилган Ш.С. ва 1992 йилда Самарқанд туманида туғилган, транспорт воситаларини таъмирлаш (электрик) билан шуғулланувчи уста Х.С. томонидан тегишли ҳужжатларга эга бўлмасдан туриб «Ваз-210130» русумли қизил рангли «Жигули» автомашинасини бошқарган. Шунингдек, оқ рангли «Ваз-2101» русумли иккинчи транспорт воситаси 1992 йилда Жомбой туманида туғилган фуқаро Бобир Абдураҳмановга тегишли эканлиги аниқланган.
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ
2019 йилнинг 24 декабрь куни соат тахминан 23:45 атрофида транспорт воситасини таъмирлаб бўлганидан сўнг Б.А. ҳамда Х.С. автомобилларни синаб кўриш мақсадида пойга уюштирган. Бу орқали улар жамоат тартибини бузган ҳолда фуқароларнинг тинчлигини бузиб, майда безорилик ҳаракатларини содир қилган.
2020 йил 6 январь куни вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан Ш.С.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 2-қисми билан, Х.С.га нисбатан МЖтКнинг 128-5-моддаси 2-қисми, 135-моддаси 2-қисми ва 125-моддаси 5-қисми билан ҳамда Б.А.га нисбатан МЖтКнинг 125-моддаси 5-қисми, 128-5-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилган.
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ
Маълумотларга кўра, Тойлоқ туман маъмурий судининг 6 январь кунги ҳукмига кўра, Б.А. ҳамда Х.С. МЖтКнинг 183-моддасида (Майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”