2019 йилда энг ҳашамдор автомобиллар сотувчи бренд титулини Германиянинг Mercedes-Benz компанияси сақлаб қолди. Немислар қаторасига тўртинчи бор ушбу рейтингни бошқаришмоқда.
Mercedes’нинг бундай "ғалабаси" 10 январ, жума куни BMW’нинг йиллик натижалари эълон қилингач маълум бўлди. Ўтган йили компания 2,52 миллион дона ( Rolls-Royce ва MINI билан қўшиб ҳисоблаганда) автомобилларни сотишга муваффақ бўлди.
2,17 миллион дона машина BMW бренди остида ишлаб чиқарилган.
Пайшанба куни Daimler AG ўзининг Mercedes-Benz автомобили 2019 йилда 2,34 миллион дона сотилганини эълон қилди. Ўтган йилга нисбатан сотувлар 1,9% га ўсди. Шундай қилиб, Mercedes-Benz тўққизинчи йилни ижобий савдо динамикаси билан якунламоқда.
Йил якунларига кўра Германиянинг яна бир вакили Audi ҳашаматли брендлар орасида дунёда учинчи ўринда турибди. Унинг сотилиши йил давомида 1,8 фоизга ўсди ва 1,85 миллион автомобилни ташкил этди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”