UzAuto Motors компанияси ички бозорда қимматбаҳо автомобиллар сегментида Германиянинг BMW концерни ва Япониянинг Toyota корпорацияси рақобат стратегиясини ишлаб чиқди. Бу ҳақда душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида UzAuto Motors компаниясининг сотувларни ривожлантириш бошқармаси раҳбари Шуҳрат Мирсамуков маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 25 декабрь куни UzAuto Motors компанияси Тошкентда Chevrolet`нинг тўртта — Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox моделлари тақдимотини ўтказган эди.
Рустам Қодировнинг сўзларига кўра, ушбу моделларнинг ҳар бирини Ўзбекистонда нолдан ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун 1−2 миллиард доллар миқдоридаги инвестициялар талаб этилади. Шу сабабли, биринчи босқичда компания бозорда талабни ўрганиш учун ушбу машиналарни тайёр шаклда (CBU) олиб келишга қарор қилди, деди Шуҳрат Мирсамуков.
Агар UzAuto Motors бозорда ўз ўрнини топа олса ва сотиш ҳажми ўсиб, ишлаб чиқаришни бошлаш учун зарур бўлган даражага етса, компания мамлакатда ушбу моделларни ишлаб чиқариш учун инвестицияларни жалб қилади", деди бошқарма бошлиғи.
«Маълумки, 40 минг доллар ва ундан юқори қийматга эга бўлган автомобиллар импортига божхона тўловлари пасайтирилгандан сўнг, ташқи бозордан [премиум] сегментидаги автомобиллар кириб кела бошлади. Ушбу сегментда BMW импорти 2018 йилга нисбатан 400 баравар, Toyota ҳажми 200 баравар ошди. Вазиятни ўрганиб чиққач, биз ушбу компаниялар билан рақобат стратегиясини ишлаб чиқдик», — деди Шуҳрат Мирсамуков.
2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон 40 минг доллар ва ундан юқори қийматдаги автомобилларни олиб киришда имтиёзга эга бўлди. Аммо 1 январдан бошлаб ушбу имтиёз бекор қилинди. Стратегик режалаштириш, таҳлил ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Рустам Қодировнинг таъкидлашича, UzAuto Motors компанияси бож ставкаларини белгилаш жараёнига аралашмайди.
«Биз акциядорлик жамиятимиз, биз бутун Ўзбекистоннинг божхона сиёсатини олиб борувчи ташкилот эмасмиз. Менимча, биронта ҳам вазирлик бож ставкаларини хоҳлаганича ўзгартиришга қодир эмас. Бизда Вазирлар Маҳкамаси бор, мамлакат раҳбари… Бир киши ёки битта вазирлик бунга қодир эмас. Давлат стратегияси мавжуд, унинг асосида биз стратегиямизни аниқлаймиз», — деди Рустам Қодиров. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”