Фото: Forbes.kz
Қозоғистоннинг Аstana Motors компанияси 2019 йилда Ўзбекистонга 224 дона Hyundai автомобилини сотган. Бу ҳақда компания раҳбари Нурлан Смагуловга таяниб, Forbes хабар берди.
У ҳозирда савдолар ҳажми у қадар йирик эмаслигини тан олиб, бозорнинг истиқболли эканлигини таъкидлаган.
«Ўзбекистон ҳукумати бозорни очиш кераклигини, соғлом рақобат зарурлигини тушуниб турибди. Истеъмолчилар бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотини ҳам кўришни истайди», — дейди бизнесмен.
Смагуловнинг сўзларига кўра Ўзбекистондаги иккита савдо нуқтасига Тошкентдан яна иккита автомарказ қўшиш ва Бухоро ҳамда Самарқандда ҳамкорларни жалб этиш кўзда тутилган.
Аstana Motors Ўзбекистонда Hyundai енгил автомобилларини сотишни режалаштираётгани ҳақида 2018 йилнинг ёзида хабар берилганди. Ўша вақтда Аstana Motors бир неча йиллардан буён Ўзбекистон экспорт учун чегараларни очишини «диққат билан кутгани» маълум бўлганди.
2019 йилнинг январида Тошкентда Hyundai Аuto Asia дилерлик автомаркази очилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”