Фото: «AutoFlit»
«За рулём» журналида автоэксперт Илья Пименовнинг машинани қишда қандай авайлаб минишга бағишланган маслаҳати чиқди.
Айрим ҳайдовчилар билиб-билмай ўз автомобилларига жиддий зарар етказиб қўйишади. Айниқса, қишда. Ҳатто энг қиммат ва замонавий «иномаркалар» ҳам эҳтиётсизлик қурбони бўлиши ҳеч гапмас.
Албатта, Россия қорли-қировли, совуқ ўлка. Бизда қор кам бўлгани билан, барибир совуқ. Балки бу маслаҳатлар кимгадир асқотиб қолар.
1-усул. Қиздирилмаган мотор
Қиздирилмаган мотор билан машинани ҳайдаш зарарли эканини билмайдиган ҳайдовчининг ўзи йўқ. Аммо ҳамма ҳам амал қилармикан? Қиш палласида машинани ҳайдашдан олдин моторини камида беш дақиқа қиздириш керак. «Совуқ старт» двигатель у ёқда турсин, узатмалар қутисига ҳам кони зиён.
2-усул. «Қувноқ» стартлар ва тормоз
Машинани газлаб туриб, жойидан кескин қўзғалиш ва худди шунинг акси — кескин тормозланиш шиналар едирилишига ва тормоз тизими деталлари яроқсиз ҳолатга тушишига олиб келади. Бунақа қилиш машина осма тизими (подвеска)гаям зарар.
3-усул. Дрифт
Баъзилар қўл тормозидан фойдаланиб дрифт қилишдан завқ олади. Аммо доим эсда тутиш керак, қўл тормози бирда бўлмаса бирда ишламай қолиб панд бериб қўйиши мумкин. Дрифтлар қўл тормозидан ташқари яна тормоз суппортлари, вариаторлар ва механик узатмалар қутиси учун ҳам зарарли. Айрим кинофильмларга ишонманг, улар махсус тормозлардан фойдаланишади. Ҳаммасини профессионаллар бажаради.
4-усул. Кун исиса юварман
Қиш, совуқ бўлишига қарамай, машинани вақтида «чўмилтириб» турган яхши. Ғилдирак дискларида тўпланиб қолган сув-лойлар музлаб, шиналар тез едирилиши, ғилдирак подшипниклари ва бошқарув рули механизмлари тез ишдан чиқиши мумкин. Қолаверса, йўллар музлаганда сепиладиган тузлар ҳам машина учун зарарли (Дарвоқе, йўлга сепиладиган тузлар пойабзалингиз учун ҳам зарарли эканини биласизми?). Шунинг учун ҳам машинани тоза сақланг.
5-усул. «Қор кўрпа»
Қор ёққанидан кейин машина устидаги «қор кўрпаси» билан кунлаб қолиб кетиши асло ярамайди. Бунинг оқибатида электрикаси, резина, пластик ва ҳатто металл деталларигача зарарланиши ҳеч гапмас. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”