
Фото: Аскар Якубов
Давлат статистика қўмитаси 2019 йил январь-декабрь ойларида йирик саноат корхоналари томонидан айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида маълумот берди.
Хусусан, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошган. 2018 йилнинг шу даврида 220 667 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 271 113 минг дона.
Юк автомобилларини ишлаб чиқариш ҳам ортди. 2018 йилда - 4 237 дона, 2019 йилда - 5 320.
Автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш кўпайди. 2018 йилда 158,8 минг дона двигатель чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 200,6.
2019 йил январь-декабрь ойларида трактор ишлаб чиқариш ҳажми 2 022 донани ташкил этди (2018 йилда - 3 477). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг