Кеча, 28 январда Қозоғистонда «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Аллюр компаниялар гуруҳи» АЖ ҳамкорликнинг янги босқичига ўтиш ҳақида келишувга эришди. У моделлар қатори ассортиментини ва экспорт ҳажмини кенгайтириш, янги экспорт бозорларига чиқиш ва янги дилерлик корхоналарини очишни кўзда тутади, дейилади компания хабарида.
Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин иштирокида «Ўзавтосаноат» АЖ ва «KazakhExport» экспорт суғурта компанияси» АЖ ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида келишув, шунингдек, Қозоғистон Республикасида қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқариш майдонларида ишлаб чиқарилган енгил автотранспортларнинг халқаро лизинги тўғрисидаги шартномаларни тузиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича «СариаркаАвтоПром» МЧШ билан 50 млн. долларга тенг автомобиллар машинокомплектларини етказиб бериш борасида шартнома имзоланди.
ҚР Бош вазири А.Мамин Миллий автомобиль павильонига ташриф буюрди, у ерда 2020 йилдаги Қозоғистон автомобиль саноатини ривожлантириш режалари билан танишди. Ушбу ташриф давомида Бош вазир ва Қозоғистондаги турли идоралар раҳбарларига ўзбек автосаноатининг янги ва истиқболли моделлар қатори тақдим этилди. Янги моделларга ҚР Ички ишлар вазирлиги ва бошқа идоралар томонидан катта қизиқиш билдирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”