6 486
2022 йилдан баъзи тоифадаги транспорт воситаларини олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ғилдиракли янги транспорт воситаларини экологик сертификатлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорда 2022 йил биринчи январдан бошлаб заҳарлилик даражаси “Евро-4” экологик тоифа талабларига мос келмайдиган газ, бензин ва дизель двигателлари билан жиҳозланган “М” ва “N” тоифаларидаги ғилдиракли транспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни сотиш мақсадида “вақтинча олиб кириш” ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига жойлаштириш ман этилади.
Хўш, “М” ва “N” тоифадаги ғилдиракли транспорт воситаларига қайсилари киради?
“М” тоифадаги ғилдиракли транспорт воситалари — камида тўртта ғилдираги мавжуд бўлган йўловчи ташишда ишлатиладиган механик ғилдиракли янги транспорт воситалари, шунингдек, ҳайдовчининг жойидан ташқари саккизтадан ошмаган ўриндиқлар билан таъминланган, йўловчи ташишда ишлатиладиган автобуслар, микроавтобуслар, махсус йўловчи ғилдиракли транспорт воситалари.
“N” тоифадаги ғилдиракли транспорт воситалари — юкларни ташишда фойдаланиладиган, максимал массаси 3,5 тоннадан ошмайдиган ғилдиракли транспорт воситалари, юкларни ташишга мўлжалланган, максимал массаси 3,5 тоннадан ошадиган, лекин кўпи билан 12 тоннадан ошмайдиган, юкларни ташишга мўлжалланган, максимал массаси 12 тоннадан ошадиган ғилдиракли транспорт воситалари. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”