Қозоғистонда 2019 йилда расмий дилерлар томонидан 71 мингдан зиёд автомобиль сотилган, деб хабар берди Kazinform мухбири «ҚазАвтоЎнеркасип» иттифоқига ҳавола қилиб.
«2019 йил якунига кўра, расмий дилерлар 71 417 автомобиль сотган, бу бир йил аввалги кўрсатгичдан 23,3 фоиз кўпроқдир. Ҳисобот даврида қозоғистонликлар енгил автомобиль олишга 654,3 млрд танга (1,7 млрд АҚШ доллари) сарфлади, бу 2018 йилги кўрсатгичдан 31,8 фоиз ортиқ», - дейилган хабарда.
Автомобиль сотиб олган 42205 одам (59,1 фоизи) Қозоғистон заводлари маҳсулотини танлаган. Шунингдек, ўтган йил 12 ойида сотилган 29 212 та автомобиль (40,9 фоиз) импорт ҳиссасига тўғри келади.
Ушбу давр мобайнида Қозоғистонда энг талаб юқори бренд Lada бўлиб турибди. Республика ҳудудида 15 366 та Россия автоси сотилган. Иккинчи ўринда 14 853 та автомобиль билан Hyundai турибди. 14 197 автомобиль сотган Toyota эса учинчи ўринда. Шунингдек KIA (3 758 авто) ва Ravon (3 651) брендлари кучли бешликдан жой олган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”