Коронавирус оқибатида Chevrolet Equinox’нинг етказиб берилиши кечикиши мумкин

  • 06 февраль 2020, 10:53
  • 1 679
  • Авто
  • Коронавирус оқибатида Chevrolet Equinox’нинг етказиб берилиши кечикиши мумкин
    Бугунги кунда авж олаётган коронавирус сабабли кўпгина автомобиль ишлаб чиқарувчиларда Хитойда ишлаб чиқариладиган эҳтиёт қисмларни етказиб берилишида муаммо юзага келгани сабабли ўз заводларида ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатиб қўйишди.

    Ушбу фавқулодда вазият туфайли, Chevrolet Equinox автомобилининг етказиб берилиши ҳам минтақадаги эпидемия билан боғлиқ вазият ўзгармагунга қадар кечиктирилиши мумкин.

    Chevrolet Equinox автомобилини сотиб олиш учун шартнома пулини тўлаган ва автомобиль етказиб берилиши қайта тикланишини кутишни истамаган мижозлар белгиланган тартибда тўланган суммани қайтариб олишлари мумкин. Шунингдек, UzAuto Motors дилерлик марказларидан бошқа ҳар қандай автомобилни сотиб олиш учун шартномани алмаштиришлари мумкин бўлади.

    Эслатиб ўтамиз, Chevrolet Equinox автомобили учун шартномалар 2019 йилнинг 27 декабридан эътиборан куни UzAuto Motors компаниясининг Ўзбекистондаги барча дилерлик дўконларида бошланган.

    Компания юзага келган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди ва мижозларнинг тушунишидан умидвор. Мазкур автомобилни етказиб беришни қайта тикланиши тўғрисида компаниянинг расмий манбаларида хабар берилади.

    » » Коронавирус оқибатида Chevrolet Equinox’нинг етказиб берилиши кечикиши мумкин