15:15 / 17.02.2020
4 381

General Motors Ўзбекистон учун Trailblazer ишлаб чиқариладиган заводини сотмоқчи

General Motors Ўзбекистон учун Trailblazer ишлаб чиқариладиган заводини сотмоқчи
Фото: Reuters
General Motors Таиланддаги автомобиль заводини Хитойнинг Great Wall Motor Co Ltd. компаниясига сотадиган бўлди. Бу ҳақда 16 февраль куни Америка компанияси тақдим этган пресс-релизга таяниб, Spot хабар берди.

GM’нинг маълум қилишича, киритилган инвестициялар кутилган даромад келтирмаётгани учун Австралия, Янги Зеландия ва Таиланд бозоридан чиқиб кетади.
Яъни, мазкур автомобиль ишлаб чиқарувчи компания 2021 йилда Австралия ва Янги Зеландиядаги Holden брендини ёпади, жорий йил охирига қадар эса Таиланддаги Rayong заводида савдолар бўйича битимларни тўхтатишни режалаштирмоқда.

General Motors бош директори Мэри Барранинг айтишича, компания кўпроқ даромад келтирадиган жойларга эътиборни кучайтириш ниятида.
Унинг таъкидлашича, GM активларни топшириш ва ривожланаётган бозорларда харажатларни камайтириш учун кучли етказиб бериш тармоғини яратиш орқали Ўзбекистон каби бозорларда шериклик алоқаларини оптималлаштиришда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Таиланддаги Rayong заводида Colorado ва Trailblazer каби моделлар ишлаб чиқарилади. 2019 йилнинг ноябрь ойида GM Thailand Ўзбекистонга Chevrolet Trailblazer автомобилларининг партиясини юборган эди.

2019 йил охирида UzAuto Motors тўртта янги — Equinox, Traverse, Trailblazer ва Tahoe моделларининг тақдимотини ўтказган эди. Январь ойида эса компания биринчи босқичда тайёр автомобилларни АҚШ, Хитой ва Таиланддан олиб келишини маълум қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » General Motors Ўзбекистон учун Trailblazer ишлаб чиқариладиган заводини сотмоқчи