12:30 / 29.02.2020
7 253

Қозоғистон Ўзбекистонга автомобиль экспорт қилади

Қозоғистон Ўзбекистонга автомобиль экспорт қилади
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги 2-чи ҳудудлараро форумида Қостанайда ишлаб чиқарилган автомобилларни Ўзбекистонга экспорт қилиш бўйича келишувларга эришилди, деб ёзади Kazinform вилоят ҳокими матбуот хизматига таяниб.

Икки мамлакат ҳукумат раҳбарлари иштирок этган форумда агросаноат, саноат кооперациялари, саноат ва туризм соҳаларидаги ҳудудий бизнес ҳамкорлиги ҳақидаги масалалар муҳокама қилинди. Форумда Қостанай вилояти ҳоикми Архимед Мухамбетов ҳудуднинг автоиндустриясини таништирди.

«Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари билан савдо айланмаси ўтган йилда 34,9% ўсиб, 150 млн АҚШ долларига етди. Форумда 2020-2021 йилларга мўлжалланган Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Қостанай вилояти ҳокимлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ўзаро шериклик доирасида Қозоғистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиш ва экспорт қилиш учун «Avtosanoat invest» МЧЖ, «СарарқаАвтоПром» МЧЖ ва «Группа компания Аллюр» АЖ ўртасидаги қўшма корхона тўғрисидаги келишувни амалга ошириш чора-тадбирлари режаси ишлаб чиқилди», - дейилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Қозоғистон Ўзбекистонга автомобиль экспорт қилади