Фото: Afisha
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда юртимизда ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг нархи ошиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тобора авж олмоқда.
Бу ҳақда уч кун аввал «UzAuto Motors» компанияси инвентаризация амалга оширилиши муносабати билан автомобиллар учун шартнома тузиш ҳамда сотувни вақтинчалик тўхтатгани ҳақида эълон қилинганидан кейин гапирила бошланганди.
2017 йилдан буён Chevrolet Spark, Nexia ва Cobalt нархи умуман оширилмагани, бу вақтда эса АҚШ доллари курси 34 фоиздан ортиқроқ ўсгани, иномаркалар қиймати салкам 30 фоизга, коммунал хизматлар деярли 10 фоизга ошгани ҳақида кичик инфографика интернетда, хусусан блогерлар томонидан тарқатила бошлангач, бу гап-сўзлар янада авж олди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Айтилишича, шу йилнинг 15 мартидан автомобиллар нархи 15 фоизга ошиши кутилмоқда экан. Бу ҳақдаги хабарларга ҳозирча расмий муносабат билдирилгани йўқ. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”