UzAuto Motors енгил автомобилларнинг янги нархларини эълон қилганидан сўнг машиналарга талаб пасайиш ўрнига кўпайган. Буни «Ўзавтосаноат» акционерлик жамияти матбуот хизмати раҳбари Зумрад Шожалилова Kun.uz мухбири билан суҳбатда таъкидлаб ўтган.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 9 март кунидан бошлаб ҳар куни ўртача 1487та автомобилга шартнома тузилмоқда.
«2020 йилнинг 9–12 март кунлари 5949та авто автомобилга шартнома тузилди. Агар ушбу рақамни шартномалар имзоланган 4 кунга тақсимласак, кунига ўртача 1487 та автомобиль учун шартнома имзоланаётгани келиб чиқади. Бу аввалги ойдаги кўрсаткичимиздан 42 фоизга кўпроқдир», — деди Зумрад Шожалилова.
Бироқ, «Ўзавтосаноат» акционерлик жамияти матбуот хизмати раҳбари олдинги ойда кўрсаткичлар қандай бўлганини тақдим этмади ва фақат нархлар кескин оширилганидан кейинги рақамларни ошкор қилди. Яъни, солиштириш имкониятини ўзида қолдирди.
Тақдим этилган маълумотга кўра, 9–12 март кунлари жами:
2172та «Lacetti»;
1194та «Cobalt»;
975та «Nexia-3»;
671та «Spark»;
519 та «Damas-2»;
281та «Malibu-2»;
84та «Tracker»;
41 та «Trailblazer» LTZ-AT;
7 та «Traverse Premier» AT;
5 та «Equinox» AT учун шартнома тузилган.
Боз устига, ҳисоб-китоб ишлари якунига етмагани сабабли 13–14 март кунларида нечта автомобиль харид қилиш учун шартнома тузилгани ҳақидаги маълумотларни «Ўзавтосаноат»дан олишнинг имкони бўлмади.
Лекин жадвалга қараб, харид тенденцияси пасайиш томон юз тутганини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 9 март куни автомобилларнинг нархлари модификациясига қараб 3-21 фоиз атрофида оширилган эди. Хусусан, «Damas» ва «Spark» 21 фоизгача, «Nexia», «Cobalt» ва «Lacetti» 15 фоизгача қимматлаган бўлса, юқори нарх сегментидаги автолар – «Malibu-2», «Tracker», «Trailblazer», «Equinox», «Traverse» ва «Tahoe» нархлари ўзгартиришсиз қолдирилган.
UzAuto Motors’нинг 11 март куни эълон қилинган расмий баёнотида автомобил нархлари оширилганини долларнинг сўмга нисбатан айрибошлаш курси ўсгани, хом ашё нархлари, коммунал хизматлар тарифлари, транспорт хизматлари нархлари ошгани, аввал солиқ имтиёзларига эга бўлган компания 2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб солиқларни умумий асосларда, жумладан, ҚҚС бўйича тўлашни бошлагани билан изоҳлаган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”