Фото: Aston Martin Valkyrie
Aston Martin компанияси Valkyrie гиперкари синовдан ўтказилаётганини эслатиб қўйиш учун унинг бир қатор суратларини эълон қилди, деб хабар беради «NV.ua» нашрига таяниб Дарё.
Ушбу гиперкарларни харидорларга етказиб бериш 2020 йилнинг иккинчи чорагидан бошланади. Valkyrie тиражи чекланган: ишқибозлар кўп бўлишига қарамай, Aston Martin 150 та машина ишлаб чиқаришни режалаштирган (25 дона АМR Pro купеси ҳам шунинг ичида).
Фото: Aston Martin
Aston Martin раҳбари Энди Палмернинг маълум қилишича, компания гиперкар нархи 3 миллион евро турса-да 900 нусха Valkyrie йиға олишини маълум қилган.
Фото: Aston Martin
Aston Martin Valkyrie 1014 от кучига эга 6,5 литрли V12 Cosworth двигатели билан жиҳозланган бўлиб, айланувчи моментлар сони дақиқасига 11 мингга тенг. Шунингдек, машина электромотор билан ҳам жиҳозланган.
Фото: Aston Martin
Бу каби қарорнинг ўзига яраша ёмон томони ҳам бор: моторни ҳар 100 минг километр масофа босиб ўтилганидан кейин таъмирлаш керак бўлади. Valkyrie эгалари цилиндрлар блоки ёрилган-ёрилмаганини текширтириш учун сервис станцияларига мурожаат қилишлари лозим.
Фото: Aston Martin
Бундан ташқари поршен ва клапанларни ҳам мунтазам алмаштириб туриш керак. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”