09:15 / 23 марта 2020
794

Енгил автомобиллар импорти 300 млн доллардан ошди

Енгил автомобиллар импорти 300 млн доллардан ошди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-февраль ойларида Ўзбекистон 300,2 миллион долларлик енгил автомобиллар импорт қилган.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 83,9 фоизга кўпдир.
Бундан олдин, 2020 йилда автомобиллар импорти кескин қисқаргани хабар берилганди.

Хусусан, январь ойида ўзбекистонликлар 25,5 миллион долларлик «иномарка»ларни импорт қилди. Бу ўтган йилнинг январь ойига нисбатан 28,4 миллион долларга кам.

Бундай кескин пасайиш 2019 йил давомида 40 минг АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги автомобилларни олиб киришда қўлланилган имтиёзлар 2020 йил 1 январдан бошлаб бекор қилингани билан изоҳланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)