21:17 / 03.04.2020
5 479

Ўзбекистонда автокредит онлайн тақдим этила бошланди

Ўзбекистонда автокредит онлайн тақдим этила бошланди
«Капиталбанк» UzAuto Motors автомобилларини харид қилиш учун онлайн-кредитлашни йўлга қўйди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда. Қайд этилишича, «Капиталбанк» автокредитни онлайн расмийлаштиришни таклиф қила бошлаган.

Кредитни қуйидаги моделдаги автомобилларни харид қилиш учун олиш мумкин:⠀
- Lacetti I позиция (Газ-балон жиҳозли);
- Nexia III позиция;
- Spark III позиция;
- Malibu 1,5;
- Tracker AT ва AT;
- Trailblazer;
- Кредитнинг фоиз ставкаси автомобиль модели ҳамда бошланғич тўлов ҳажмидан келиб чиқиб — йиллик 18% ёки 23,99% ташкил қилади;
- Кредит муддати – 3 йилгача.

Онлайн ариза қолдириш учун зарур ҳужжатлар:
- ЎзР паспорти;
- СТИР;
- Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси.

Карантин билан боғлиқ вазият ҳамда даромад тўғрисида маълумотнома олишнинг мураккаблигини инобатга олган ҳолда «Капиталбанк» сизнинг жамғариб бориладиган пенсия дафтарчангиздаги маълумотлардан келиб чиқиб зарур маълумотларни йиғиб олади.

Автомобиль хариди учун avto.kapitalbank.uz сайтидаги зарур шаклни тўлдириб, ариза қолдириш мумкин. Шундан сўнг банк ходимлари харидор билан боғланади ва кейинги қадамлар ҳақида кўрсатма беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонда автокредит онлайн тақдим этила бошланди