18:08 / 13.04.2020
2 604

Ferrari 2019 йилда ҳар бир автомобиль сотувидан 86 минг евродан фойда кўрди

Ferrari 2019 йилда ҳар бир автомобиль сотувидан 86 минг евродан фойда кўрди
Фото: Motor
2019 йилда Ferrari компанияси жаҳон бозорида сотилган ҳар бир автомобилидан 86 минг евродан ортиқ фойда кўрди, деб хабар беради Motor.

Ўтган йили янги автомобиллар савдоси бутун дунё бўйлаб пасая бошлаган, шунга қарамай 2019 йилни «ёмон йил» деб атаб бўлмайди. Масалан, Fiat Group World’нинг ҳисоботига кўра, Ferrari компанияси дунё бўйлаб сотилган 10 131 дона суперкарининг ҳар биридан 86 минг евро фойда кўрган. Шундай қилиб, ҳар бир машина нархида соф фойданинг улуши ўртача 23,2 фоизни ташкил этди.

Ҳисоботда келтирилишича, Ferrari бу каби натижага янги технологиялар жорий этгани, ўзгарувчан бозорга тезкор мослашувчангли ва яхши маркетинг сабаб эришган.

Маълумот учун, 2018 йилда эса Ferrari ҳар бир автомобилидан 86 369 евро фойда кўрган эди. Бошқа автомобиль компаниялари эса бу каби рентабелликни орзу қилади, масалан, Ferrari’нинг биргина суперкаридан келадиган фойда учун BMW 30 та янги автомобиль, VW — 56 та, Mercedes-Benz — 67 та, Ford — 908 та, Nissan— 928 та автомобиль сотиши керак. Италияликлар учун Европа, Яқин Шарқ ва Африка бозорлари муваффақият келтирмоқда, АҚШда эса савдолар тушиб кетган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ferrari 2019 йилда ҳар бир автомобиль сотувидан 86 минг евродан фойда кўрди