06:50 / 16.04.2020
2 394

BMW нима сабабдан седанлар ишлаб чиқаришни тўхтатмаслиги маълум қилинди

BMW нима сабабдан седанлар ишлаб чиқаришни тўхтатмаслиги маълум қилинди
Фото: Motor
BMW компанияс кроссоверлар урфга кираётган бўлсада, седанлар ишлаб чиқаришни давом эттиради, чунки ушбу моделларга барқарор талаб мавжуд. Бу ҳақда марканинг бош дизайнери Домагой Дукеч Autoblog нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Унга кўра, кроссоверлар оммалаша бораётганига қарамай, компания седанлар ишлаб чиқаришни давом эттиради. Х6 модели орқали купесимон кроссоверлар жанрининг асосчисига айланган баварияликлар седанлар моделини янада ривожлантириш ниятида. Дизайнер тушунарлироқ бўлиши учун машиналарни замонавий меъморчилик намуналари билан қиёслади: кроссвоэрлар инсонларнинг ҳар куни яшайдиган уйи бўлса, седанлар — нафис уй.

Биринчи ҳолат — ошхона ва меҳмонхонани битта ҳудудда бирлаштирган макон кўринишида бўлса, иккинчиси, ўз вазифасига эга алоҳида-алоҳида хоналарга эга. Дукечнинг сўзларига кўра, Хитойда ва бошқа айрим бозорларда «Америкача услуб»ни эмас, айнан «нафис меъморчиликни» маъқул кўришади, яъни седанларда салон ва юкхона алоҳида-алоҳида ажратилган. Америкалик ва европаликлар, аксинча, кроссовер каби ҳар қандай вазиятда керак бўлиб қолиши мумкин бўлган универсал моделни маъқул кўради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » BMW нима сабабдан седанлар ишлаб чиқаришни тўхтатмаслиги маълум қилинди