14:39 / 23.04.2020
3 773

Путинга Aurus лимузинининг қайси жиҳатлари ёқмагани маълум бўлди

Путинга Aurus лимузинининг қайси жиҳатлари ёқмагани маълум бўлди
Фото: «РИА Новости»
Россия Саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуровнинг маълум қилишича, анчадан буён Aurus лимузинидан фойдаланиб келаётган мамлакат президенти Владимир Путин дастлабки вақтларда автомобилнинг техник жиҳатларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериб келган. Бу ҳақда Autorambler хабар берди.

«Владимир Путин Aurus’дан мунтазам фойдалана бошлагани сабаб дастлабки вақтларда у ўзи тўғри деб билган тавсияларни берди. Биринчи навбатда бу Aurus’нинг техник ишига тааллуқли», — дейди вазир.

Унинг сўзларига кўра, президентнинг барча тавсиялари тезкорлик билан бажарилган ва Путин узоқ вақт янги маслаҳатлар бермаган.
«Демак, ҳаммаси ёқмоқда ва барчаси сифатли ишлаяпти», — дейди Мантуров.

Шунингдек, саноат ва савдо вазирининг сўзларига кўра, Aurus автомобилларининг дастлабки партияси мижозларга 2021 йилнинг мартида бошлаб етказиб берилади. Кейинги йилдан Aurus’ни «Олабуға»даги Ford Sollers заводи қувватларида ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, бу эса президент автомобилларини йилига 5 минг нусхагача тақдим этиш имконини беради.

Premium синфига оид Aurus’га 600 от кучига эга 4,4 литрли гибрид V8 мотори ўрнатилган бўлиб, у тўққиз поғонали автомат узатмалар қутиси билан бошқарилади. Шунингдек, Aurus моделлари таркибидан йўлтанламас, седан ва минивен ҳам ўрин олган. Aurus Senat Sedan S600’нинг нархи 18 миллион рублдан (234 минг доллар) бошланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Путинга Aurus лимузинининг қайси жиҳатлари ёқмагани маълум бўлди