07:37 / 25.04.2020
899

Porsche 911 автомобилининг сўнгги нусхаси аукционда 550 минг долларга сотилди

Porsche 911 автомобилининг сўнгги нусхаси аукционда 550 минг долларга сотилди

Фото: Sotheby’s
911 сериясидаги Porsche 911 автомобилининг сўнгги нусхаси Sotheby’s аукционида 550 минг долларга сотилди. Харидорга соат ва Германиянинг Вайсах коммунасидаги Porsche тадқиқот марказига шахсий экскурсия совға қилинди, дейилади аукцион сайтида.

Porsche 911 автомобили бир йил аввал аукционга қўйилган эди. Автомобиль олти босқичли механик узатмалар қутисига эга. Унинг спидометрдаги тезлик кўрсаткичи 100 га етиши учун тўрт сония керак бўлади.
Автомобилнинг максимал тезлиги соатига 310 километрни ташкил этади. Салонида икки хил рангли чармдан ишланган қоплама мавжуд.

Машинани харид қилган кишига, шунингдек, унинг ишлаб чиқарилиши ҳақидаги чарм билан қопланган китоб, Porsche маркази бўйлаб турга таклифнома ҳамда соат совға қилинган.
Автомобиль савдосидан тушган пулни компания коронавирус билан курашаётган ташкилотга хайрия қилади.

Фото: Sotheby’s

Фото: Sotheby’s

Фото: Sotheby’s

Фото: Sotheby’s

Фото: Sotheby’s

Фото: Sotheby’s

Фото: Sotheby’s
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)