11:05 / 29.04.2020
1 232

Интернетда BMW Х7’нинг «хитойлик» рақобатчисига оид суратлар пайдо бўлди (фото)

Интернетда BMW Х7’нинг «хитойлик» рақобатчисига оид суратлар пайдо бўлди (фото)

Фото: Autohome
Интернетда BMW Х7’га рақобатчи бўлиши кутилаётган Хитойнинг Hongqi E115 кроссовери суратлари пайдо бўлди, деб хабар қилади Autorambler.

Суратлардан кўриш мумкинки, камуфляж қилинган автомобиль 2019 йили Гуанчжоу автосалонида намойиш этилган шоу-карнинг чизгиларини такрорламоқда. Бироқ бу ерда футуристик ташқи кўриниш Rolls-Royce услубидаги ингичка вертикал радиатор панжараси ҳамда камуфляж ортида ҳам кўриниб турган бошқа деталлар билан бойитилган.

Фото: Autohome
Серияли E115 пропорциялари ва ўлчамларидан ташқари концептнинг ёруғлик диодли оптикаси, очилувчи том ва хромланган орқа ойна тиргакларини ҳам ўзида мужассамлаштирган. Carscoops томонидан эълон қилинган бошқа суратларда эса кроссовернинг олд қанотларига горизонтал декоратив деталь ўрнатилганини кўриш мумкин, концептда у вертикал жойлашган эди.

Фото: Autohome
Орқа томонида эса концептдагидек шаклга эга, уларни боғловчи ингичка ёруғлик диодли фонарлар жойлашган.
Суратларга кўра, янги модель мултимедиа дисплейи, рақамли қурилмалар ва салондаги иқлимни назорат қилишни бошқарувчи алоҳида планшет-экранга эга бўлади.

Фото: Autohome

Фото: Autohome
Hongqi E11 иккита электромотор билан таклиф этилади: биринчиси — 218 от кучли, иккинчиси эса 299 от кучига эга.

BMW Х7 Hongqi E115 кроссовер
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)