5 564
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган машиналарни четдан олиб киришда бож тўловини бекор қилиш таклиф этилмоқда
Фото: drive2.ru
UzAuto Motors АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомашиналарни четдан олиб киришда бож тўловларини бекор қилиш таклиф этилмоқда.
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомашиналарни четдан олиб киришда бож тўловларини бекор қилиш ҳақида петиция эълон қилинди.
“Ўзимизда ишлаб чиқарилаётган енгил автотранспортлар экспорт қилингандан сўнг ўша автомобилларни юртимизга қайта олиб киришда бож тўловларини бекор қилиш мақсадга мувофиқ. Хорижда ишлаб чиқарилган (иномаркалар) автомобилларга бож тўловлари ўзгармасдан қолаверсин”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Қайд этилишича, ташқи бозор нархида Ўзбекистон автомобилларини сотиб олиш пул айланмасини бир неча маротаба оширади. Халқ арзон нархларда автомобилларга эга бўлади. Бундан ташқари, миллий маҳсулотни харид қилиш кўрсаткичи ҳам ортади.
“Юқорида келтирилганларни ҳисобга олган ҳолда, UzAuto Motors АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган енгил автомашиналарни четдан олиб киришда бож тўловлари бекор қилинишини таклиф қиламиз”, - дея якунланган петиция. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди