03:39 / 14.05.2020
6 856

Ҳисоб-китоб қилинди: Янги Lada Vesta’ни сотиб олган фойдалими ёки уни эҳтиёт қисмларидан йиққан?

Ҳисоб-китоб қилинди: Янги Lada Vesta’ни сотиб олган фойдалими ёки уни эҳтиёт қисмларидан йиққан?
Фото: Motor
Россиялик автомобиль блогери Андрей Макар ўзининг YouTube’даги каналига янги Lada Vesta’ни харид қилишда маблағ тежаб қолиш учун дилерлик марказига бормасдан, уни мустақил равишда йиғиш тасвирланган видеони жойлаштирди.

Тадқиқот жараёнида автомобилнинг электрон каталоглардаги 180 та асосий детали ҳисобга олинган. Бироқ қидирув жараёнларидан маълум бўлишича, барча деталларни ҳам янги ҳолатда сотиб олиб бўлмайди. Масалан, янги кузов ва йиғилган двигателни харид қилишнинг имкони йўқ. Шу сабабли ишлатилган деталлардан фойдаланишга тўғри келган.

Автоблогернинг ҳисоб-китобларига кўра, Lada Vesta’ни мустақил йиғиш учун камида 584 минг рубллик (8176 доллар) кузов деталларини харид қилиш керак. Двигателни эса 263 минг рублга (3680 доллар) йиғса бўлади. Автомобилни ҳаракатга келтирувчи қисми эса 373 минг рублга (5200 доллар) тушади. Vesta салонини энг арзон жиҳозлашга 117 минг рубль (1640 доллар) сарфланса, электр жиҳозларини ўрнатиш 130 минг рублга (1820 доллар) тушади.

Охир-оқибат мустақил равишда йиғилган автомобиль нархи камида 1,2 миллион рублни (16 800 доллар) ташкил этган, бу эса дилерлик марказларидаги янги Lada Vesta’дан деярли икки баробарга қиммат демак (янги Lada Vesta нархи 665 минг рублдан бошланади).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ҳисоб-китоб қилинди: Янги Lada Vesta’ни сотиб олган фойдалими ёки уни эҳтиёт қисмларидан йиққан?