22:46 / 06.06.2020
1 513

Lamborghini ва Audi тезлик борасида куч синашди (видео)

Lamborghini ва Audi тезлик борасида куч синашди (видео)
Кадр: YouTube
YouTube’даги Archie Hamilton Racing канали муаллифлари Lamborghini Urus ва Audi RS6 Avant’ни ўзаро куч синаштирди. Иккала автомобилга ҳам V8 4,0 TFSI турбомотори ўрнатилган.

Lamborghini Urus’га ўрнатилган «турбосаккизлик» 650 от кучига ва 850 Нм айланишлар моментига эга бўлиб, 100 км/соат тезликка 3,6 сонияда эришади. Максимал тезлиги эса соатига 305 километрни ташкил этади. Аммо бу йўлтанламас учун охирги чегара эмас: Майамидаги 1010 Industries устахонаси Urus’га 852 от кучини берувчи қўшимча жамланма пакетини таклиф этади, бунда унинг завод томонидан берилган кафолати ҳам йўқолмайди.

Audi RS 6 Avant’нинг двигатели эса 600 от кучи ва 800 Нм айланишлар моментига эга. Универсал соатига 100 километр тезликка эришиш учун 3,6 сония кифоя, шунингдек, максимал тезлиги 305 км/соатга тенг. Агарда бу камлик қилса, Wheelsandmore мутахассислари 42 минг евро эвазига турбокомпрессорларни алмаштириб, унумни 1010 от кучи ва 1250 Нм айланишлар моментига қадар кўтариб берадиган катализатор даунпайп ўрнатиб беришга тайёр.

Lamborghini Audi тезлик
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)