10:44 / 19.06.2020
867

АҚШда стимпанк услубида яратилган ва эшиги тескари тарафга очилувчи BMW Х6 сотувга қўйилди

АҚШда стимпанк услубида яратилган ва эшиги тескари тарафга очилувчи BMW Х6 сотувга қўйилди
Фото: Motor
Майамида 2012 йили стимпанк услубида яратилган ва эшиклари тескари томонга очилувчи ноодатий BMW X6 xDrive50i сотувга қўйилди. Мазкур автомобилни 13,5 минг доллар эвазига харид қилиш мумкин, деб хабар беради Motor.

ХХХ6 номини олган BMW’нинг мазкур моделини қайтадан яратишга 6 ой вақт кетган. Модификация жараёнида автомобилга стимпанк услубида мураккаб аэрография чизилган, шунингдек, эшик механизми алмаштирилган — эндиликда улар ҳаракатланиш йўналишига қарши очилади.

Бундан ташқари, ягона нусхада яратилган автомобилга 22 дюймли ғилдирак дискалари ўрнатилган бўлиб, у моделнинг ноодатий ташқи кўринишини ҳосил қилади. Шу билан бирга, модификацияга учраган Х6’нинг интерьери ўзгаришсиз қолган. Салонга киритилган ягона ўзгартириш — олд ойна қаршисига қўйилган чаноқ.

Фото: Motor
Машина капоти остидан 407 от кучи ва 600 Нм айланувчи моментга эга 4,4 литрли V8 битурбодвигатели ўрин олган. Агрегат бир жуфт олти поғонали автомат узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади.

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor
Одометрга кўра, автомобиль 146 минг километр йўл босган, бироқ машина эгасининг сўзларига қараганда кроссовер яхши ҳолатда ва таъмирлашга пул сарфлаш шарт эмас.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)