Фото: Авито
Россияда Mercedes-Benz G 63 6х6 АМG моделининг мустақил яратилган нусхаси сотувда пайдо бўлди. Олти ғилдиракли йўлтанламас 2002 йили ишлаб чиқарилган оддий G 500 базасида яратилган, бироқ ташқи кўринишида оригинали билан ўхшашлик деярли 100 фоизга тенг: муҳандислар пропорцияни тақсимлаган ҳолда ҳақиқий 6х6 га хос ташқи элементларни ўрнатишга муваффақ бўлган, деб хабар беради Motor.
Ноодатий лойиҳа муаллифининг сўзларига кўра, мазкур олти ғилдиракли «Гелендваген» техник жиҳатдан оригиналидан фарқ қилмайди: йўлтанламаснинг блокловчи барча қисмлари ишлайди, компрессори, «ресивер» ва ғилдиракларни автоматик равишда шишириш механизмлари бор. Қайта ишлов берилган автомобиль рўйхатга олинган, конструкциясидаги ўзгаришлар эса ЙҲХББ томонидан қайд этилган.
Фото: Авито
G 63 6х6 АМGнинг муқобили портал кўприклар устига қурилган бўлса-да, унинг ҳаракатини таъминлайдиган элементлар оригинал эмас. Чунки LeTech портал кўприклари бир неча миллион рубль туради. Асос қилиб 2002 йилги G-Class олингани сабаб йўлтанламаснинг салони эски, капоти остидан эса 296 от кучига эга V8 ўрин олган.
Фото: Авито
Олти ғилдиракли Mercedes’нинг татаристонлик эгаси алоҳида буюртмага асосан G 63 6х6 АМG ёки G 500 4Х4 яратишга тайёр.
Таъкидланишича, оддий G-Class’ни олти ғилдиракли йўлтанламасга айлантириш лойиҳаси тўрт ой давом этган. Яна 1-2 ой унинг интерьерини жиҳозлашга кетади. Тайёр автомобилга бир йил кафолат берилади. Йўлтанламас буюртмачисининг хоҳишига қараб уни B тоифага кирувчи енгил автомобиль ёки C тоифага кирувчи юк автомобили сифатида рўйхатдан ўтказиш мумкин.
Фото: Авито
Намойиш этилган олти ғилдиракли G-Class 7,5 миллион рублга (105 минг доллар) сотилмоқда. Бу оригинал G 63 6х6 АMGдан тахминан тўққиз баробарга арзон.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”