09:12 / 10.07.2020
3 181

АҚШдаги омборларнинг биридан ноёб Maserati топилди. У 2 мингдан камроқ нусхада ишлаб чиқарилган

АҚШдаги омборларнинг биридан ноёб Maserati топилди. У 2 мингдан камроқ нусхада ишлаб чиқарилган
Фото: Motor
АҚШдаги гаражларнинг бирида кузови деярли тўлиқ чириб кетган ноёб Maserati Merak купеси топилди. Топилма ҳақида Roma-Uracco никли блогер ўзининг YouTube’даги каналида маълумот берган.

Maserati’ниг бу каби автомобиллари 10 йилгина — 1972 йилдан 1983 йилга қадар ишлаб чиқарилган. Компания Мерaк моделидан 1830 нусха ишлаб чиқарган бўлиб, у ўз вақтида Ferrari 308 ва Lamborghini Urraco’га рақобатчи ҳисобланган.

Автомобильнинг ташқи кўринишини афсонавий Жоржетто Жужаро яратган: унинг муаллифлик ишлари қаторидан биринчи авлод Volkswagen Folf, Fiat Panda ва Punto, шунингдек, Audi 80 ҳамда Alfa Romeo, De Tomaso, Maserati, Lotus каби кўплаб спорт моделлари ўрин олган.

Роликдан кўриш мумкинки, Merak жуда аянчли аҳволда — модель узоқ йиллар кўчада ҳаракатсиз ётган. Бироқ унинг оргинал эҳтиёт қисмлари йўқолиб кетмаган: юкхонасида захира ғилдираги мавжуд, салондан оргинал гиламчалар ўрин олган. Одометрга кўра, машина 55 минг километрга яқин йўл босган.

Машинанинг двигатели олиб қўйилган. Купе 190 от кучига эга 3,0 литрли V6 мотори ёрдамида ҳаракатга келган бўлиб, у беш поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилган. Моделнинг максимал тезлиги соатига 240 километрни ташкил этган.

Maserati Merak’нинг келгуси тақдири нима кечиши номаълум: уни қайта таъмирлайдиган бирор мард топилмаса, металлоломга топшириб юборишлари мумкин.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » АҚШдаги омборларнинг биридан ноёб Maserati топилди. У 2 мингдан камроқ нусхада ишлаб чиқарилган