12:55 / 15.07.2020
2 627

Bugatti кондиционерининг қуввати уч хонали квартирани совутишга етиши маълум қилинди

Bugatti кондиционерининг қуввати уч хонали квартирани совутишга етиши маълум қилинди
Bugatti моделига ўрнатиладиган кондиционерлар қуввати уч хонали квартирани совутишга етади. Француз компанияси муҳандис Жули Лемке томонидан яратилган қурилманинг ишлаш принципи ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда Motorга таяниб ёзмоқда Дарё нашри
Bugatti Chiron иқлим тизими иккита конденсатор, компрессор ва кондиционердан иборат. Музлатиш контурининг умумий узунлиги 9,5 метрга тенг.

Лемкенинг сўзларига кўра, кондиционернинг юқори самарадорлиги бир неча омилларга боғлиқ. Биринчидан, муҳандислар юқори тезликда ҳам ишлашига таъсир кўрсатмайдиган кондиционер яратиш вазифаси турган. Оддий автомобилларда ҳаво олд ойнанинг пастки қисмидан йўналтирилади, бироқ Bugatti’да бу соатига 250 километр тезликка чиққанидагина амалга оширилади.

Юқори тезликда ҳам кондиционер ўз ишини давом эттира олиши учун компания қўшимча клапан ва такомиллаштирилган ҳаво пуфлагичлардан иборат мураккаб тизимни яратган — бу соатига 420 километр тезликка ҳаракатланадиган Chiron учун жуда муҳим.

Ҳисобга олиш керак бўлган яна бир муҳим жиҳат — Chiron олд ойнасининг кучли эгилганлиги (21,5 даража), бу эса унинг салонини тезроқ исишига олиб келади. Учинчи омил эса — 1500 от кучига эга 8,0 литрли W16 двигатели.

Bugatti моделининг кондиционери 80 метр квадрат жойни совутишга қодир бўлиб, салондаги ҳароратни қулайлигини таъминлайди, улкан мотор устига ўрнатилган ўриндиқлар қизиб кетмаслигига олиб келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Bugatti кондиционерининг қуввати уч хонали квартирани совутишга етиши маълум қилинди