13:53 / 31.07.2020
905

Хитойликлар Tesla билан рақобатлашадиган автомобилни сотувга чиқармоқда

Хитойликлар Tesla билан рақобатлашадиган автомобилни сотувга чиқармоқда
Фото: Kandi Technologies
Хитойнинг Kandi Technologies электрокар ишлаб чиқарувчи корхонаси Tesla компанияси билан рақобатлашиш мақсадида, АҚШда ўз электромобилларига буюртма олишни бошламоқда.

Business Insider хабарига кўра, америкаликлар 18 августдан бошлаб К23 ва К27 моделлари учун 100 доллар миқдорида депозит киритиши мумкин. Kandi электромобиллари савдоси тўртинчи кварталдан бошлаб старт олади. Бу ҳақдаги хабар ортидан хитойликларнинг акциялари 2 кун ичида 350 фоизга қимматлади.

Хитойликлар Илон Маскнинг Tesla компаниясига яхшигина «зарба» бериши мумкин, чунки Kandi электромобилларининг нархи анча арзон. Мисол учун, Tesla компаниясининг энг арзон Model 3 автомобили нархи 31,7 минг долларга тенг бўлса, Kandi Technologies компаниясининг К27 модели атиги 13 минг доллар, К23 модели эса 22,5 минг долларга баҳоланмоқда.

Ўз навбатида Tesla ҳам Хитой бозорини эгаллашга киришган. 2020 йил бошида компания Шанхай яқинида Model Y спорт автомобилларини ишлаб чиқарувчи илк заводини очган эди. Июль ойида корхона янги ишчиларни қабул қила бошлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)