Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 21 август, жума куни Бектемир туманидаги Cooperation LAB марказида ҳудудларда саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштиришни кенгайтириш масаласи бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳозирда мамлакат саноатида локализациялашган маҳсулот ҳажми атиги 4 фоизни ташкил этмоқда. Шу боис маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир Президент қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, энди давлат харидларида мамлакатда тайёрланган маҳсулотларга устуворлик берилиб, ишлаб чиқариш янада рағбатлантирилади.
Жумладан, тендерда иккитадан кўп ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчи мавжуд бўлганда, фақат уларнинг маҳсулоти қатнашади. Шунингдек, маҳаллий маҳсулотларга импорт товарларга нисбатан 15 фоизлик нарх преференсияси берилади. Бундан буён бюджет ҳисобидан амалга ошириладиган барча харидларда маҳаллий ҳокимият вакиллари бевосита иштирок этади.
Йиғилишда шу каби имкониятларни ишга солиб, локализация ва кооперацияни ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Автомобиль саноатида импорт қилинаётган 1712 турдаги бутловчи қисмларни мамлакатда ишлаб чиқариб, валюта харажатларини камида 150 миллион долларга камайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. Ушбу маҳсулотларни ўзлаштирувчи ҳудудий корхоналарни аниқлаб, уларда юқори қўшилган қиймат яратиш вазифаси қўйилди. Автомобильлар таннархини камайтириб, бозорда рақобатбардошлигини ошириш зарурлиги таъкидланди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Қишлоқ хўжалиги учун кичик механизация, ускуна ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш учун талаб ҳам, имкониятлар ҳам етарли. Масалан, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона вилоятларидаги тўла қувватда ишламаётган корхоналар ва сервис базаларида 120 дан ортиқ турдаги эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш мумкин. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаларига сифатли хизмат кўрсатадиган хусусий сервис корхоналари ташкил этиш ва ушбу соҳада мутахассис тайёрлаш кераклиги қайд этилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Электр техникаси, автомобиль саноати ва қишлоқ хўжалиги ўртасида кооперация алоқаларини чуқурлаштириш масалалари таҳлил қилиниб, тегишли вазифалар белгиланди.
«Тармоқлар ва ҳудудлар ўртасида ўзаро кооперация бўлмас экан, қўшилган қиймат занжирини ва янги индустриал тараққиётни тасаввур ҳам қилиб бўлмайди», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Йиғилишда тармоқ раҳбарлари ва вилоят ҳокимлари ҳисобот берди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 21 август куни Тошкент шаҳар Бектемир туманида бажарилаётган ишлар, саноат корхоналари фаолияти билан танишди. Давлат раҳбари металл конструкциялар заводига, «Бинокор» масъулияти чекланган жамиятнинг ишлаб чиқариш майдонига, пишлоқ ишлаб чиқарувчи қўшма корхонага, тўқимачилик дастгоҳлари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарадиган корхонага, «Ўзавтосаноат» томонидан ташкил қилинган Cooperation LAB тармоқлараро кооперация марказига ташриф буюрди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди