Фото: Brown Truck Group
Юк машиналари техникаси савдоси билан шуғулланувчи Нью-Жерсидаги Brown Truck Group фирмаси ўзи яратган машинани сотувга қўйди: «Вуди» номли International Lonestar. 1933—1935 йиллардаги сёрферлар услубида яратилган Woody Wagon хот-роди каби кўринишга эга учта ўқли юк машинасини яратиш учун 2000 соат вақт сарфланган. Унинг нархи 375 минг долларни ташкил этади, деб хабар беради Motor.
Машина «Вуди» номини (wood — дарахт) ушбу материалдан ўз экстерьери ва интерьерида кўп фойдалангани учун олган: юк машинаси ён ойналари 10 қаватдан ортиқ лак суртилган зарангдан ишланган. Олти ғилдиракли юк машинасининг узунлиги 8 метрга етади, оғирлиги эса 9 тоннадан ортиқ.
«Вуди» қуввати 400 дан ортиқ от кучига тенг 15 литрли Cummins дизель двигатели ёрдамида ҳаракатга келади, у тўққиз поғонали автоматик узатмалар қутиси орқали бошқарилади.
Фото: Brown Truck Group
Юк машинаси замонавий автомобиллардан кам жиҳозланмаган: ҳайдовчи ва йўловчилар ихтиёрида Apple CarPlay’ни қўллаб-қувватловчи мултимедиа тизими, стакан қўйгичлар, планшет қотиргич, шунингдек, ҳар бир ўриндиқда розетка мавжуд.
Бундан ташқари, машина жамланмасидан калитсиз ўт олдириш, ташқи ойналарни иситиш, тўртта камера, атрофдаги ҳаракатни мониторинг қилиш, шунингдек, тезликдан огоҳлантиришда тизимига эга бўлади. Том қисмида сёрфинг қотириш учун доска, шу билан бирга, йиғма зина мавжуд.
Фото: Brown Truck Group
Вуди-карлар АҚШдан ўтган асрларда машҳурликка эришган. Бироқ ёғоч материалларнинг самарасизлиги сабаб мода тезда йўққа чиққан.
Фото: Brown Truck Group
Фото: Brown Truck Group
Фото: Brown Truck Group “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди